B 6, B12 витаминларининг хавфли жихатлари аниқланди.

B 6, B12 витаминларининг хавфли жихатлари аниқланди.

Америкалик шифокорлар B 6, B12 витаминлари ва ўпка саратони хавфининг ортиши ўртасидаги боғлиқликни топдилар, деб ёзади “Daily Express”.

B гуруҳи витаминлари чарчоқ, кўришнинг ёмонлашиши, депрессия ёки асаб тизими бузилишида ёрдам беради.

Шунингдек, улар саратон ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Улар, айниқса, чекувчи эркаклар учун хавфли бўлиб чиқди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, витамин қўшимчаларини истеъмол қилувчиларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимоли икки баравар, чекувчиларда эса уч -тўрт баробар юқори бўлади.

Огаё штати университети олимлари 77 минг кишидаги маълумотларни таҳлил қилган. Улар B12 ни қабул қилиш ўпка саратони хавфини 30 фоизга, B6 дан фойдаланиш эса 40 фоизга оширади, деган хулосага келди.

Кунига 55 микрограмдан ортиқ B12 витаминини қабул қилган эркакларда витамин олмаган эркакларга нисбатан ўпка саратони хавфи 98 фоиз юқори экани қайд этилди.

Отзывы пациентов о врачах, клиниках и медицинских центрах

Галина 17.08.2022
Heiberg клиник
Не клиника а обманщики
Кадамбой Янгибоев 19.08.2022
Макаренко А. И.
Ассалому алейкум менинг оёғимда яра пайдо бўлди ўзидан ўзи катталашиб бораябди қичишади пўсти арчилади кимга мурожаат қилсам бўлади
Nargiza 19.08.2022
Рафикова З. Б.
Хотела записатса на прием
zafarsaidhonovgmailcom 21.08.2022
Макаренко А. И.
Менга ёрдамингиз керак уруг йулини очиш