АДЕНОМАНИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ДАВОЛАШ

АДЕНОМАНИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ДАВОЛАШ

Простата аденомаси – пешоб халтасидан сийдик оқимини бузувчи хавфсиз ўсмадир. Бундай ҳолатда аденома олиб ташланиши керак бўлади. Уни операция йўли билан олиб ташлашни кўпчилик бугунги кунда ҳам, простата аденомасидан тўлиқ (радикал) тузалишнинг ягона усули сифатида кўриб чиқишда давом этмоқда. Бунинг учун самарали оғриқ қолдириш (бугунда бу кўпроқ ҳолда спиналь анестезия) шароитида, простатанинг бир қисм тўқимасини қолдириш, шу йўл билан сийдик чиқариш каналининг простата бўлимидаги ўтказувчанликни тиклай туриб, сийдик халтасини очишади ва аденоматоз тўқиманинг тугунларини суғуриб олиш мумкин.
Албатта, жарроҳлик йўли даволаш усуллари такомиллашиб бормоқда. Махсус янги асбобларнинг пайдо бўлиши, сийдик халтасини анъанавий ёришга таянмай туриб, умуман терини кесишсиз, буни сийдик халтаси ва сийдик чиқариш канали оралиғига киритилувчи (трансуретал резекция - ТУР) махсус эндоскоплар ёрдамида бажариш билан аденомани олиб ташлаш имконини беради.
Шу ўринда савол туғилади: бу касаллик аниқлангани ҳамоно нима учун аденомани олиб ташлашни (аденомэктомия) ишга солмаслик керак? Бунга учта ғоят жиддий тўсиқлар бор:
1. Катта ёшдаги ва қарилик ёшидаги беморларда операция қилишнинг юқори хавфи, ҳамрох бўлган юрак-томир, ўпка, ошқозон-ичак ва бошқа касалликлар, қандли диабетдан азият чекувчиларда операциянинг хавфлилиги. Бу касаллик кечишидаги оғирлашув хавфи, оғир, баъзида яқин соатлардаги ва операциядан кейинги кунлардаги ўлим хавфини берувчи асоратлар. Буларнинг барчаси, ҳар бир беморнинг ўлимини ёки умри қисқаришини мутлақо истамайдиган жарроҳларнинг фаоллигини тўхтатиб туради.
2. Операциядан кейинги энг турли асоратларнинг сезиларли фоизи, ҳозирги кунгача ҳам 10-12 ва ҳатто 27% эришиши мумкин бўлган сийдик инфекцияси билан боғланган, бу шубҳасиз беморнинг операциядан кейинги ҳаёти сифатини сезиларли ёмонлаштиришга қодир. Бундан ташқари, бу операцияга сезиларли даволаш ҳаражатлари, ҳатто асоратлар йўқлигида ҳам узоқ муддат касалхонада бўлиши билан бирга кечади.
3. Афсуски, 10-25% беморлар анъанавий очиқ аденомэктомия операциясидан кейин кутилган енгиллашишни олмайдилар ва умрнинг қолган қисмини сийдик чиқаришнинг жиддий бузилишлари билан ўтказадилар.